Жаҳон | 07:52 / 12.06.2018
5680
1 дақиқада ўқилади

Волгада катамараннинг баржа билан тўқнашуви оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Фото: TACC

Волгоградда катамараннинг “Капитан Вечеркин” теплоходи тортиб кетаётган баржа билан тўқнашуви оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна бир аёлнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Қутқарувчилар катамаранни кўздан кечириб чиқиб, 6 аёл ва 4 эркак ҳалок бўлганини маълум қилишган. Катамарандаги йўловчиларнинг бир қисми маст ҳолатда бўлган. 

Воқеа 12 июнга ўтар кечаси Волгоград дарё порти яқинида юз берган. Теплоход қирғоқдан 250 метр нарироқда иккита баржани тортиб кетаётган бўлган. Катамаран шу баржалардан бирига урилган. 

Таъкидланишича, катамаран эгаси уни тегишли идорада қайд қилмаган бўлган. Ўз навбатида Росморречфлот ташкилотида катамаран кемачилик учун тегишли ҳужжатларга эга бўлмагани маълум қилинган. Шунингдек, катамаран воқеа вақтида чироқларсиз ҳаракат қилаётган бўлган ҳамда ундаги йўловчиларнинг бирортасида қутқарув жилети бўлмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид