Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Намойишчилар Грузияда ҳам бош вазирни истеъфога чиқишга мажбур қилишди
«Мен ҳар бир фуқаро учун бош вазир бўлишга ҳаракат қилдим… Мен жамоа ўйинчиси эдим. Мен жамоанинг кайфиятидан келиб чиққан ҳолда менинг ўрнимда ҳар бир раҳбар қабул қиладиган қарорни қабул қилдим. Мен бугун ўз лавозимимни бўш қолдираман», — дея унинг сўзларини келтирган РИА Новости.
У билан биргаликда мамлакат ҳукумати раҳбарияти истеъфога кетади. Квирикашвили 2015 йил декабридан ушбу лавозимда эди.
Қайд этиш керакки, бош вазирнинг истеъфоси Грузияда май ойи охирида бошланган норозилик намойишлари билан боғлиқ. Намойишчилар 2017 йил декабрида ўлдирилган 16 ёшли ўсмир иши бўйича адолат талаб қилиб кўчаларга чиқишганди. Намойишчиларнинг маълум қилишича, қотилликни тергов қилиш объектив бўлмаган, прокуратура эса воқеа иштирокчиларидан бирининг ёнини олмоқда, у маҳкама собиқ ходими ўғли экани айтилади.
«Sputnik Грузия» хабарига кўра, айни вақтда «Грузинская мечта — демократическая Грузия» партияси депутатлари учрашуви ўтказилмоқда. Учрашувда мамлакатнинг энг бадавлат кишиси, собиқ бош вазир — Бидзин Иванишвили ҳам ҳозир бўлган, у бироз аввалроқ сиёсатга қайтганди ва «Грузинская мечта» партиясига раҳбарлик қила бошлаганди.
Мавзуга оид
11:42 / 07.05.2025
Рамзан Қодиров истеъфо сўраши ҳақида гапириб, кейин «уни нотўғри тушунишгани»ни айтди
16:18 / 07.03.2025
Худоёр Мелиев адлия вазири ўринбосари лавозимидан кетди
19:00 / 05.03.2025
Ички ишлар вазири биринчи ўринбосари Шавкат Раҳмонов ишдан кетган
12:30 / 03.03.2025