Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва шаҳар суди Telegram’ни блоклаш ҳақидаги қарорни ўзгартирмади
Москва шаҳар суди Telegram мессенжерини Россия ҳудудида блоклаш ҳақидаги қарорни ўзгаришсиз қолдирди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар тарқатди.
Таъкидланишича, ҳозирги вақтда блоклаш ҳақидаги қарор қонуний кучга кирди, гарчи Роскомнадзор сервисни блоклаш ҳуқуқини биринчи инстанция суди қароридан кейиноқ қўлга киритганди.
«Биринчи инстанция суди қарори ўзгаришсиз қолдирилсин», - дея маълум қилган судья.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ҳукумати ижтимоий тармоқларни ва хизматларни ёпмоқчи эмаслиги, Россия президенти Владимир Путин «Тўғридан-тўғри мулоқот» вақтида шу ҳақда берилган саволга жавобан айтиб ўтгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди
23:21 / 24.05.2025
Франция суди Дуровга Норвегиядаги форумда иштирок этишига рухсат бермади
12:02 / 24.05.2025
«Сизга ачинаман, жаноблар!» – Абдураҳмон Ташановнинг шу номли пости камситиш деб топилди
09:35 / 24.05.2025