Спорт | 11:34 / 15.06.2018
6173
1 дақиқада ўқилади

15 июнь куни жаҳон чемпионатида учта ўйин ўтказилади

Россияда ЖЧ-2018 старт олди. Бугун, 15 июнь, мусобақанинг иккинчи куни учта ўйин ўтказилади.

Унда «А» ва «В» гуруҳлари жамоалари беллашади.

Соат 17:00да «Екатеринбург Арена»да Миср ва Уругвай терма жамоалари майдонга тушишади. Бу беллашув Узрепорт ТВ ва Футбол ТВ каналида жонли эфирга узатилади.

Соат 20:00да «Санкт-Петербург» стадионида Марокаш ва Эрон терма жамоалари ўйини бошланади. Бу баҳсни фақат Футбол ТВ орқали томоша қилишингиз мумкин.

Кунни Португалия - Испания беллашуви якунлаб беради. Ўйин Сочидаги «Фишт» стадионида соат 23:00да бошланади. Бу беллашув Узрепорт ТВ ва Футбол ТВ каналида кўрсатилади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид