Спорт | 21:36 / 15.06.2018
38636
1 дақиқада ўқилади

Криштиану Роналду шартли жазо муддати олди

Испания суди Криштиану Роналду иши бўйича ҳукм чиқарди. Бу ҳақда El Mundo хабар бермоқда. Унга солиқларни тўлашдан бўйин товлаш иши бўйича 5 йиллик қамоқ жазоси хавф солаётганди.

Бироқ “Реал” Мадрид ва Португалия терма жамоаси ҳужумчиси тергов билан келишувга рози бўлиб, натижада 2 йиллик шартли жазо муддати олган. Роналду шунингдек 18,8 млн евро миқдорида жарима тўлаб берадиган бўлди.

Тергов ишига кўра, у 2011-2014 йилларда 15 млн евро миқдорида солиқ тўлашни “ёдидан чиқариб қўйган”.

Мавзуга оид