Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саудия Арабистони ва БААда 15 июнь Ийд Ал-Фитрнинг биринчи куни дея эълон қилинди
Саудия Арабистони Олий суди Янги ой кўринишига қараб Ийд Ал-Фитр, яъни Рамазон ҳайитининг бошланишини жума, 15 июнь куни дея эълон қилди. ArabNews шу ҳақида хабар берди.
Шунингдек GulfNews'да маълум қилинишича, БААдаги Ой кузатиш қўмитаси ҳам 15 июнь Шаввол ойи ва Ийд Ал-Фитрнинг биринчи куни бўлиши ҳақида маълум қилди.
Россия ОАВда ҳам Рамазон ҳайити 15 июнда нишонлана бошланиши қайд этилган ва шу муносабат билан баъзи шаҳарларда автотранспортлар ҳаракатида вақтинчалик чекловлар жорий қилинган.
Бундан ташқари, Кувайт, Бахрайн ва Уммонда ҳам Рамазон ҳайитининг илк куни 15 июнга тўғри келаётгани маълум қилинган.
Ўзбекистон аҳли ҳам Рамазон ҳайитини 15 июнь куни нишонлайди. Мамлакатнинг турли ҳудудларида жойлашган жоме масжидларда шу куни Ҳайит намози ўқилади. Ушбу намозларни адо этиш муддатлари ҳар бир вилоятда турлича. Ҳайит намозининг вилоятлар кўламида адо этилиш вақтлари KUN.UZ'да маълум қилинди. Бу маълумот Ўзбекистон Мусулмонлари идораси томонидан расман тасдиқланган.

Мавзуга оид
07:52 / 28.05.2025
Саудия Арабистонида Қурбон ҳайити 6 июнь куни нишонланади
22:27 / 19.05.2025
Россия БААга салкам 400 кг чувалчанг жўнатди
19:00 / 19.05.2025
Саудия Арабистони — жозибадор саргузашт ва ҳашамат мужассамлашган диёр
18:41 / 16.05.2025