Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖЧ-2018. Эрон сўнгги дақиқадаги автогол эвазига Марокашни енгди
Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.
«В» гуруҳида Марокаш ва Эрон терма жамоалари беллашди.
Ўйинда африкаликлар бироз ташаббусга эга бўлдилар ва кўпроқ хавфли вазият яратдилар. Аммо, Эрон ҳимояси рақиб ҳужумларига дош бериб, ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Сўнгги дақиқаларда эса, чап қанотдан жарима майдонига оширилган тўпни марокашлик ҳимоячи ўз дарвозасига йўллаб қўйди.
Гуруҳнинг яна бир ўйини соат 23:00да бошланади. Унда Португалия ва Испания беллашади.

ЖЧ-2018, В гуруҳи
Марокаш – Эрон - 0:1
15 июнь, Санкт-Петербург, «Крестовский» стадиони
Гол: 90+3 Бухаддуз (автогол)
Марокаш – Муҳаммадий, Эл-Ахмадий, Бенатия, Хакимий, Белханда, Зиеш, Харит (да Кошта, 82), Буссуфа, Н.Амрабат (С.Амрабат, 76), Сассий, Эл-Каабий (Бухаддуз, 77).
Эрон – Бейранванд, Пуралиганжий, Чашмий, Ризоян, Шожаеий (Торимий, 68), Хажисафий, Амирий, Иброхимий (Хусайний, 80), Жаҳонбахш (Қуддус, 85), Азмун, Ансорифард.
Огоҳлантиришлар: Шожаий (10), Эл-Ахмадий (34), Жахонбахш (47).
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025
Эрон 2023 йилда Озарбойжон элчихонасига ҳужум қилган эркакни қатл қилди
20:49 / 15.05.2025