Жаҳон | 21:49 / 16.06.2018
9485
1 дақиқада ўқилади

Афғонистондаги портлашда 20 киши ҳалок бўлди

Фото: AP Photo / Shah Marai

Афғонистон шарқида жойлашган Нангарҳор вилоятининг пойтахти Жалолобод шаҳрида содир бўлган портлашда 20 киши ҳалок бўлди. Reuters ахборот агентлигининг маълум қилишича, портлаш “Толибон” ва ҳукуматнинг вақтинчалик ярашуви нишонланиши вақтида юз берган.

Аввалроқ ToloNews телеканали 17 киши ҳалок бўлганини маълум қилган. Телеканалнинг таъкидлашича, портлаш Рамазон ҳайити нишонланиши вақтида юз берган.   

Вилоят губернатори вакилининг маълум қилишича, тахминларга кўра, “толибларга қарашли машиналардан бири ичида ракета портлаб кетган”.

Аввалроқ Афғонистон президенти Ашраф Ғани Рамазон ойи якунланиши ва Рамазон ҳайити байрами нишонланиши муносабати билан 11 июндан 19 июнгача толиблар билан бир томонлама ўт очиш тўхтатилишини эълон қилганди. Кейинроқ “Толибон” Рамазон ҳайити муносабати билан 3 кунга ўт очишни тўхтатишини эълон қилган.  

Мавзуга оид