Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТБ Ўзбекистонга қўшимча 198 млн доллар ажратишга қарор қилди
Осиё тараққиёт банки 15 июнь куни Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида мева-сабзавотчилик соҳасида ишлаб чиқариш-сотиш занжирини ривожлантириш учун 198 млн доллар миқдорида кредит тақдим этишни тасдиқлади. Бу ҳақда ОТБ матбуот хизмати хабар берди.
Лойиҳа фермер-боғбонларнинг узоқ муддатли иқтисодий барқарорлигини таъминлашга қаратилган:
«Мева-сабзавотчилик билан шуғулланувчи фермерлар ва мева-сабзавот соҳасидаги ишлаб чиқариш-сотиш занжирига жалб қилинган корхоналарнинг кўпроғи узоқ муддатли молиялаштиришни олиши мумкин», - дея таъкидлаб ўтди Осиё тараққиёт банкининг Марказий ва Ғарбий Осиё минтақавий департаменти табиий ресурслар ҳамда қишлоқ хўжалиги бўйича катта иқтисодчиси Буи Минх Жиап.
Ҳозирги кредит, Ўзбекистонда ОТБ 2016 йилда бошлаган ҳамда мева-сабзавотчиликни қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳанинг давоми бўлди. Ўшанда 154 миллион доллар ажратилди, уларни ҳукумат банкларга қайта кредитлади, бу улар фермерлар ва корхоналарга субкредитлар тақдим этиш учун қилинган.
Мавзуга оид
13:28 / 16.04.2024
Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки Ўзбекистон иқтисодиёти бўйича янги прогнозларни тақдим этди
07:53 / 06.08.2022
Экспертлар: Ўзбекистонда мева етиштириш яқин йилларда сув танқислиги туфайли жиддий чекланади
07:44 / 10.02.2022
ОТБ Ўзбекистон молия бозорини ривожлантириш учун маблағ ажратади
07:35 / 08.02.2022