Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ётоқхонада яшаб келган уйсизларга Тошкент шаҳридан турар-жой берилди
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Чилонзор туман ҳокимлиги вакиллари жорий йилнинг 17 июнь куни Президент совғаси бўлган янги уйларнинг калитларини Чилонзор тумани, Дилхуш кўчаси, 38-уйда жойлашган ётоқхонада яшайдиган вояга етган етим болалар ва ёрдамга муҳтож қарияларга топширишди. Шунингдек, уй эгаларига Чилонзор туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари берилди. Чилонзор тумани ҳокими Даврон Ҳидоятов ҳам бугунги тадбирда фаол иштирок этди. Бу ҳақда Чилонзор туман ҳокимлигининг Матбуот хизмати KUN.UZ’га хабар бермоқда.
Qalampir.uz мухбири Акмал Эшонхонов томонидан ўтказилган журналист суриштирувчи натижасида 80 нафар етим йигит-қизларга шахсий уй-жой берилмоқда
Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Жаҳонгир Ортиқхўжаев бу ётоқхонага 31 май куни борган эди ва уларни уй билан таъминлаш ҳақида ҳам шу куни айтганди. Орадан 14 кун ўтиб, 5 нафар кишига Сергели туманида қурилган янги уйларнинг калитлари берилди. Бу ердагилар деярли 5 йил давомида нураб қолган бинода яшаб келаётган эди.
Уч кун ўтиб, яъни 17 июнь куни 7 кишига эса Қорасув даҳасида қурилган янги уйларнинг калитлари топширилди.
Маълумотларга кўра, дастлаб калитни олган 5 киши 19 июнь, сешанба куни ётоқхонадан кўчишади. Қолганлар ҳам қисқа муддатда бу ерни янги уйларга эга бўлган ҳолда тарк этишади.
Мавзуга оид
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
14:15 / 09.04.2025
Тошкент шаҳрида ота 1,7 млрд сўм алимент тўлади
12:30 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
10:48 / 26.02.2025