Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пластик карточкадан 20 млн сўм пулни ўғирлашди - ИИВ
14 июнь куни Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида яшовчи, уй бекаси, Л.З. ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 11 июнь куни номаълум шахс тўлов тизими орқали унинг номига “Ипотека” банкидан очилган пластик карточкаси ҳисобидан 20 179 800 сўм пулини ечиб олганлигини маълум қилган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ушбу жиноятни содир этган номаълум шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилган.
«Ҳурматли фуқаро, ўз шахсий буюмларингизни ўзгаларга беришдан аввал яхшилаб ўйланг. Ҳушёр бўлинг!», - дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пластик карточкалардан пул ўмарган киберфирибгарлар қўлга олингани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:34 / 22.05.2025
Ангренда 4 нафар мактаб ўқувчиси битирув кечасига пул топиш мақсадида ўғрилик содир этди
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025
ИИВ тақдим этадиган айрим хизматлар электрон шаклга ўтказилади
20:19 / 14.05.2025