Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung 2020 йилгача тикланувчи энергия манбаларига тўлиқ ўтади
Samsung икки йил ичида, яъни 2020 йилгача АҚШ, Европа ва Хитойдаги бўлинмаларининг тикланувчи энергия манбаларига ўтказилишини эълон қилди. Компания бу борада Кореяда анча муваффақиятга эришган ва ўзининг Digital City’сида 42 минг квадрат метр қуёш панели ўрнатган ва Пьонгтаек ҳамда Хвасеонг кампусларида геотермал энергия манбаларини ишлаб чиқмоқда.
Samsung бу борада рақобатчиларидан ортда қолишни истамаяпти. Мисол учун Apple тикланувчи энергия манбаларига тўлиқ ишонишини айтади, Google эса энергияга харажатларни шамол ва қуёш ҳисобига қоплайди. T-Mobile ҳам 2021 йилгача 100 фоиз тикланувчи энергияга ўтишини эълон қилди. Кўринишича, Samsung бу борада техника дунёсининг “наҳанг”ларидан бироз ортда қолмоқда.
Тикланувчи энергия манбаларига ўтиш молиявий қийматга ҳам эга, чунки бундай энергия манбалари шубҳасиз бир неча йилдан кейин қазилма ёқилғидан арзон бўлади.
Олимларнинг айтишича, агар инсоният ҳақиқатдан ҳам тикланувчи энергия манбаларига тўлиқ ўтишни истаса, унда дунёдаги давлатларнинг 4 дан 3 қисми 2050 йилгача бу мақсадга эриша олади.
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025