Спорт | 01:20 / 18.06.2018
14957
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Бразилия Швейцарияни енга олмади

Бразилия терма жамоаси жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг 1-турида Швейцарияга қарши майдонга тушди. "Ростов Арена" стадионида кечган ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Ўйиннинг 20-дақиқасида Коутиньо ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқада Цубер Швейцарияни мағлубиятдан қутқариб қолган гол муаллифига айланди. 

E гуруҳи. 1-тур

Бразилия – Швейцария 1:1 

Голлар: 1:0 – 20 Коутиньо, 1:1 – 50 Цубер.
Бразилия – Алиссон, Данило, Тиаго Силва, Миранда, Марсело, Паулиньо (Ренато Аугусто, 67), Каземиро (Фернандиньо, 60), Коутиньо, Виллиан, Габриэл Жезус (Фирмино, 79), Неймар.
Швейцария – Зоммер, Лихтштайнер (Ланг, 87), Шер, Аканджи, Родригес, Бехрами (Закария, 71), Джака, Шакири, Джемаили, Цубер, Сеферович (Эмболо, 80).

Азимжон Бердибеков
Тайёрлаган Азимжон Бердибеков
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид