Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрматов ЖЧ-2018 ўйинига тайинланди. Рекорд янгиланади
Ўзбекистонлик ФИФА ҳаками Равшан Эрматов Россияда ўтказилаётган 2018 йилги жаҳон чемпионатининг 2-туридан ўрин олган Аргентина-Хорватия ўйинига бош ҳакам сифатида тайинланди.
Қанотларда унга ҳамюртларимиз Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ёрдам беришади. Захира ҳаками таитилик Норберт Хауата.
Ўйин 21 июнь куни Нижний Новгородда Тошкент вақти билан соат 23:00 да бошланади.
Шу тариқа, Эрматов Жаҳон чемпионатларидаги бошқарган ўйинлари сони бўйича ўзи ўрнатган рекордни янгилайди. Бугунга қадар Эрматов ЖЧ финал босқичларида 9та ўйинда бош ҳакам бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов Лионель Месси бошчилигидаги Аргентина терма жамоаси ўйинини 2010 йили ЖАР майдонларидаги мундиалда ҳам икки марта бошқарган, ўшанда аргентиналиклар гуруҳ босқичида Грецияга қарши ўйинда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонган, чорак финалда Германияга 0:4 ҳисобида мағлуб бўлганди.
Эрматов 2014 йилги мундиалда Хорватия иштирокидаги бир ўйинни ҳам бошқарган. Ўшанда Мексикага 1:3 ҳисобида ютқазган хорватлар гуруҳ босқичидан чиқа олишмаганди.
Мавзуга оид
12:23 / 25.04.2025
Байрам тугади, энди жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш керак – Эрматов ўсмирларни акаларининг хатоларини такрорламасликка чақирди
15:21 / 26.02.2025
Равшан Эрматов: «Осиё кубоги мезбонлиги бизга топширилса, Марказий Осиё тарихдаги энг ёрқин форумлардан бирини ўтказа олади»
21:35 / 06.05.2022
Ўзбек спортининг 30 йиллик тарихидаги энг яхшилар тақдирланди
16:59 / 27.10.2021