Неймарда муаммо туғилди
Бразилия терма жамоаси аъзоси Неймар жарроҳлик амалиёти ўтказилган ўнг оёғида оғриқ сезмоқда.
Спорт-Экспресс хабарига кўра, у бугунги машғулот бошланганидан 5 дақиқа ўтиб физиотерапевт ҳамроҳлигида майдондан чиқиб кетган.
У Швейцарияга қарши ўйиндан кейинги илк машғулотда ҳам иштирок этмаганди.
Хабар қилинишича, у эртага машғулотни давом эттиради.
Бразилия E гуруҳида иштирок этмоқда. Биринчи турда швейцарларни мағлуб эта олмаган «пентакампеонлар» 22 июнь куни Санкт-Петербургда Коста-Рикага қарши ўйнайди, гуруҳ босқичининг учинчи учрашуви 27 июнь куни Москвада «Спартак» ўйингоҳида Сербияга қарши ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар февраль ойи охирида Франция чемпионатида «Марсель»га қарши ўйинда жиддий жароҳат олган, 3 март куни тиззасидан операция қилинган ва мавсумнинг қолган қисмини ўтказиб юборганди.
Мавзуга оид
17:00 / 26.09.2024
Чемпионлик курашига таъсир қилувчи жароҳат — Родрисиз «Сити»нинг титул пойгасидаги имкониятлари қандай?
16:11 / 21.08.2023
Роналду ОЧЛда рўйхатдан ўтказилди. Криштиану, Неймар ва Бензема қайси ўзбек клубига қарши ўйнаши мумкин?
19:26 / 16.08.2023
Шахсий самолёт, хизматчилари билан кошона ва катта маош. Неймар нега Саудияни танлади?
14:23 / 16.08.2023