Жамият | 23:52 / 19.06.2018
38001
1 дақиқада ўқилади

Парагвайлик йигит ўз дафн маросимида пайдо бўлди

Фото: CEN

Парагвайда бир йигит бир неча кундан кейин уйга қайтгач, ўз дафн маросими устидан чиқди. Бу ҳақда The Mirror нашри маълум қилди

20 ёшли Хуан Пенайо бир неча кунга бедарак йўқолган. Маҳаллий полиция бу орада ёқиб юборилган жасад қолдиқларини аниқлаган ва йигитнинг оила аъзолари жасадни уники деб қабул қилган.

Нашрнинг маълум қилишича, йигит яшайдиган ҳудудда Бразилия билан чегарада назорат пастлиги сабабли жиноятчилик авж олган бўлиб, йигитнинг бундай “ўлим топиши” яқинларига ғайритабиий кўринмаган.    

Полиция жасадни йигитнинг оиласига топширгач, унинг дафн маросими ташкиллаштирилган. Бироқ йигит дафн маросими ўтаётган вақтда уйига қайтиб, яқинларини ҳам хурсанд қилган, ҳам қўрқитиб юборган.

Йигит бу орада қаерда бўлгани маълум қилинмаган.

Мавзуга оид