Спорт | 22:00 / 19.06.2018
8019
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Польшанинг қўпол хатолари Сенегалга ғалаба келтирди

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

Н гуруҳида Польша ва Сенегал терма жамоалари беллашди. Деярли тенг курашлар остида ўтган баҳсда африкаликлар рақиб хатоларидан унумли фойдаланиб қолишди.

38-дақиқада Гуйе томонидан жарима майдони ташқарисидан йўлланган зарбадан сўнг, тўп ҳимоячи Чонек оёғига тегди ва йўналишини ўзгартириб, дарвоза тўридан жой олди. Дарвозабон Шченсни бу вазиятда ожиз эди.

60-дақиқада Криховяк тўпни ўз дарвозабонига оширишда хатога йўл қўйди. Натижада Ньянг чаққонлик билан уни эгаллаб олиб, посбонни алдаб ўтиб, бўш қолган дарвозани ишғол этди.

Ўйин якунланишига оз вақт қолганида Криховяк жарима зарбасидан оширилган тўпни боши билан дарвозага йўллаб, ҳисобни қисқартирди. Бироқ, Польша ундан ортиғига ожиз эди.

ЖЧ-2018, Н гуруҳи
Польша – Сенегал 1:2 
19 июнь, Москва, «Откритие Арена» 
Голлар: 0:1 – 37, автогол Чонек, 0:2 – 60 Ньянг, 1:2 – 86 Криховяк. 
Польша – Шченсни, Чонек, Паздан, Пишчек (Берешиньски, 83), Рибус, Блашчиковски (Беднарек, 46), Зелиньски, Криховяк, Гросицки, Милик (Ковнацки, 73), Левандовски.
Сенегал – Ндиай, Сане, Сабали, Ваге, Кулибали, Гуйе, Ндиайе (Куяте, 87), Сарр, Мане, Ньянг (Конате, 75), Диуф (Ндойе, 62).
Огоҳлантиришлар: Криховяк (12), Сане (49), Гуйе (72).

Мавзуга оид