Жамият | 18:40 / 20.06.2018
30473
1 дақиқада ўқилади

Фото: Тошкентда ноодатий скамейкалар пайдо бўлди

Тошкент шаҳрида жойлашган Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат академик катта театри ортидаги майдонда ноёб оқ скамейкалар пайдо бўлди.

Скамейкалар катта оқ ғилдираклар шаклида яратилган бўлиб, улар ичида ўриндиқлар мавжуд.

Скамейкаларнинг четлари турли хил рангларга бўялган: яшил, сариқ, қизил ва кўк.

Бундан ташқари, бу ажойиб ўриндиқлар қоронғу тушиши билан ёриша бошлайди. Жойларда шунингдек турли-туман ёдгорликлар ўрнатилган.

Мавзуга оид