Жамият | 15:33 / 20.06.2018
16372
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонлик қизлар илк марта TechnovationChallenge2018 халқаро танлови финалига чиқишди

Ўзбекистон тарихида биринчи марта қизлар иштирокидаги энг йирик TechnovationChallenge халқаро технологик танловида мамлакатимиз жамоаси финалга чиқди.

20 июнь куни 12 нафар финалчи, бутун дунёнинг энг яхши жамоалари аниқланди. Финалга чиққан жамоалар ёшга доир гуруҳларга тақсимланди: катта ёшлилар гуруҳи (15-18 ёш)дан 6 жамоа, кичик ёшлилар гуруҳи (10-15 ёш)дан 5 жамоа.

Кичик ёшлилар гуруҳи финалчилари орасида Ўзбекистоннинг Generation Z жамоаси ҳам бор. Уларнинг иловаси ELIST деб аталган. Жамоа ўз лойиҳасини халқаро ҳакамлар ҳайъати коллегияси финалида тақдим этиш учун Калифорнияга боради.

Финал босқичи 6-10 август кунлари Калифорнияда бўлиб ўтади. Жамоалар икки биринчи ўрин учун кураш олиб боришади (ҳар бир ёш гуруҳида биттадан ғолиб бўлади).

Видео-питчни қуйидаги ҳавола орқали кўриш мумкин:

Жамоа иштирокчилари: Муслима, Севинч, Тамила, Фарангиз, Тошкент шаҳри мактабларининг ўқувчи қизлари.

Менторлар: Чарос Шавкатова, Муаззамхон Юсупова.

IT-менторлар: Достонхон Озодхўжаев ва Миркамол Ҳамидов.

Финал лойиҳаси ҳақида: ELIST иловаси оилалардаги гендер мувозанатга бағишланган ва уйдаги ишларни ўғил ва қиз болалар орасида тенг тақсимлашга йўналтирилган.

Танлов ва лойиҳа ҳақида батафсил маълумотни technovation.uz сайтидан олишингиз мумкин.

Мавзуга оид