Ёлғон гапириш соғлиқ учун зарар - илмий факт
Франциялик олимлар одамлар камроқ ёлғон гапира бошлаганларида ўзларини ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан яхшироқ ҳис қилишларини исботлашди. Навбатдаги ёлғон тўқилаётганда организмда нималар рўй бериши ҳақида "Здоровье с Еленой Малышевой" дастурида маълумот берилди.
1. Стресс гормони даражаси ошади
Ҳаётда содир бўлмаган ҳодиса ва тафсилотларни хотирада сақлаш қийин. Боз устига кимни нима деб алдаганингизни эслаб қолишингиз ва ёлғонингиз фош бўлмаслиги учун ҳушёр туришингиз керак бўлади.
АҚШнинг Иллинойс штати олимларининг фикрича, буларнинг бари натижасида ички ноқулайлик юзага келади. У буйрак ости безларини қонга стресс гормонларини ташлашга мажбур қилади. Ёлғон детектори айнан шунга қараб ёлғонни аниқлай олади: у пульс частотаси, нафас ритми, тери электрификацияси, терлаш ва кўз қорачиғлари реакциясини кузатади. Ўз ёлғонингиз туфайли қанча кўп асабийлашсангиз, организм шунча кўп стресс реакция билдиради.
2. Касал бўлиш хавфи ошади
Стресс – бу эмоционал ҳолат эмас, тўлақонли аниқ физиологик жараён. Қонга кортизол ва адреналин ташланганда, организм иммун реакцияларни ёқади. Барча кучлар сизнинг имкон доирасида душман билан курашишингизга (ёки ундан қочишингизга) кетади.
Агар стресс сурункали тус олса, бу нормал ҳолатга айланади, организмнинг касалликларга чидамлилиги кескин пасаяди. Доимий хавотирлар фонида иммун тизими бактериялар, вируслар ва ҳатто саратон ҳужайраларига секинроқ реакция қилади.
Америкалик тадқиқотчилар буни амалда исботлашди. Улар 110 кишини икки гуруҳга ажратишди: бир гуруҳдагиларга ёлғон гапиришга рухсат берилди, бошқасига эса фақат тўғрисини сўзлаш тайинланди. Барча иштирокчилар полиграфда текширилди. 10 ҳафтадан кейин энг тўғрисўз иштирокчилар ўзларини анча яхши ҳис қила бошлашди: бош оғриғидан халос бўлишди, уйқулари яхшиланиб, камроқ асабийлашадиган бўлишди. Шу билан бирга, тўғрисўзлик уларнинг яқинлари билан муносабатларига ижобий таъсир қилганини таъкидлашди.
3. Кўринишингиз ёмонлаша бошлайди
Стэнфорд университетида аниқланишича, ёлғон организмга спорт залидаги жисмоний машқлар каби оғирлик юклайди, бироқ у соғлиқ ва қомат учун фойдасиз. Ёлғон гапириш рухсат этилган тадқиқот иштирокчиларига спорт билан шуғулланиш ноқулайлик туғдира бошлаган, уларда бусиз ҳам икки соатлаб машқ қилгандек чарчоқ сезилган.
Ёлғоннинг кўлами қанча кенг бўлса, унга шунча кўп куч кетади ва ўзингизни шунча чарчаган ҳис қиласиз. Бунга яна сурункали стресснинг кўп овқатланишга мажбур қилишини кўшсак, қоматингиз учун жиддий хавф орттирасиз.
Шундай экан, ёлғон гапириш одатингиздан воз кечганингиз маъқул.
Мавзуга оид
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
19:30 / 12.11.2024
Ёнғоқлар орттирилган ақлий заифликка чалиниш хавфини камайтиради — тадқиқот
10:56 / 07.11.2024
Помидордан қулупнайгача. Марсда яшай оладиган 8 та ўсимлик маълум қилинди
17:18 / 05.11.2024