Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мексикада бошқарувни йўқотган юк машинаси 7 кишининг умрига зомин бўлди
Мексиканинг Чьяпас штатида юк машинаси келиб урилиши оқибатида етти киши ҳалок бўлди, яна 12 инсон жароҳат олди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабарида айтилади.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари маълумотига кўра, юк машинаси ҳайдовчиси транспорт воситаси устидан назоратни йўқотган ва Тустла-Гутьеррес шаҳри яқинида бир нечта машинага келиб урилиб, таом сотилувчи дўкончаларни вайронага айлантирган, сўнг тўсиқ билан тўқнашган.
Un tráiler, aparentemente sin frenos, embistió a un grupo de personas sobre la Carretera de La Pochota, en Tuxtla Gutiérrez. No se ha oficializado el número de heridos pic.twitter.com/sOKvD7BTnY
— REFORMACOM (@Reforma) June 20, 2018
Таъкидланишича, жароҳат олганлар орасида полициячилар ва уч нафар ёш бола бор.
Юк машинаси ҳайдовчиси ЙТҲдан сўнг қочиб қолишга уринди, бироқ уни қўлга олишган. Ҳайдовчи сўзларига кўра, машинанинг тормоз тизими ишдан чиққан.
Айни дамда полиция ҳодиса тафсилотларини аниқлаштириш билан банд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мексикада автобус иштирокидаги ЙТҲда тўққиз киши ҳалок бўлгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
23:19 / 21.05.2025
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
15:18 / 18.05.2025
Ню Йоркда Мексика ҳарбий кемаси Бруклин кўпригига урилди. Қурбонлар бор
20:02 / 13.05.2025
Мексикада мэрликка номзод сайловолди митингида отиб кетилди
00:27 / 10.05.2025