Жаҳон | 19:29 / 21.06.2018
9366
1 дақиқада ўқилади

Россиянинг Лондондаги элчихонаси НАТО бош котибини айблаб чиқди

Фото: FERNVALL LOTTE / ZUMAPRESS

Россиянинг Лондондаги элчихонаси НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг Солсберида ГРУ собиқ полковниги Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия заҳарланишида Россия айбдор эканига оид баёноти «қўпол ва масъулиятсиз ёлғон хабар» эканини маълум қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Дипломатик миссия вакилининг сўзларига кўра, Столтенберг ўз баёноти билан халқаро ҳамжамиятни нотўғри фикрлашга ундамоқда.

«Агарда жаноб Столтенберг қандайдир далилларга эга бўлса, у уларни дарҳол тақдим этиши керак. Ҳозирча эса унинг сўзлари - асоссиз баёнот бўлиб, унда на далиллар, на исботлар бор», - деган манба.

Унинг таъкидлашича, ҳозирги вақтда рўй берган ҳодисани суриштирувдан ўтказиш ҳали якунланмади. Шунингдек, манба эслатишича, 1 май куни Буюк Британия бош вазирининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Марк Седвилл расмийларда гумонланувчилар йўқлиги ҳақида маълум қилди.

Мавзуга оид