Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Терилмаса ерда қолиб кетсин эди». Президент яна бир бор пахта теримидаги мажбурий меҳнатни қоралади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 21 июнь куни тармоқлар ва ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳолати, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ўзлаштириш натижалари таҳлилига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда президент Тошкент вилояти ҳокими Ғуломжон Ибрагимовдан ҳисобот қабул қилган. Суҳбат давомида президент вилоят ҳокимидан пахта кластерлари бўйича фикрини сўраган.
Шавкат Мирзиёев: - Вилоятда қанча пахта кластерига талаб бор?
Ғуломжон Ибрагимов: - Ҳозирча биттаси ишлаяпти. Қолган туманларнинг барчасида талаб бор.
Ш.М: Тайёрлаяпсанми?
Ғ.И: - Ҳа, тайёрланаяпти.
Ш.М: - Ўша битта кластер қанақа ишлаяпти?
Ғ.И: - Яхши ишлаяпти, Шавкат Миромонович. Давлатники билан бунинг фарқи бор.
Ш.М: - Албатта фарқи бўлади. Эгаси бор энди, эртага пахта теримида эгаси бўлади. Ҳозирдан теримни ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, жой жойига қўйиш керак. Билиб қўйинглар, энди мактаб, коллеж, шифохона, олийгоҳ, ҳеч қайси пахта теримига чиқмайди.
Менга керакмас, унақа пахтаям, унақа ютуқларинг ҳам керакмас. Бутун умр ўз-ўзимизни шарманда қилиб келдик. Бор йўғи бир миллиард икки юз миллион доллар бўладиган нарса учун бутун дунёга шарманда бўлганмиз. Болалар меҳнати, мажбурий меҳнат. Кимга керак эди бу? Менга умуман керак эмас, далада қолиб кетсин эди ундан кўра. Кластер ўзи териб олсин, ўзи сотсин.
Мавзуга оид
12:30 / 27.05.2025
Мебел маҳсулотлари хомашёси учун бож ставкаси 1 фоиз этиб белгиланади
12:26 / 26.05.2025
Биржага чиқариладиган олтин ҳажми оширилади
12:18 / 26.05.2025
Якка тадбиркорларга тилла буюмлари билан савдо қилишга рухсат берилади
11:46 / 26.05.2025