Сайёҳлар учун энг хавфли мамлакатлар номи эълон қилинди
Саёҳат қилиш учун энг хавфли мамлакат – Таиланд. Иккинчи ўринда эса Чили ва АҚШ номлари қайд этилди.
Бир қарашда рўйхат ғалати кўриниши мумкин, бироқ рейтинг муаллифига қарасангиз, ҳаммаси тушунарли бўлади. Рўйхат Буюк Британиянинг Endsleigh суғурта компанияси томонидан тузилган. Компания турли мамлакатлардаги суғурта ҳолатлари ҳақида талай маълумотларга эга.
Таиланд хавфлилиги бўйича биринчи ўринга чиқди, зеро у ерда 2017 йил учун рекорд даражадаги (23 фоиз) эътирозлар қайд этилган.
АҚШ ва Чилида бу кўрсаткич 15 фоизни ташкил қилади.
Улардан кейинги ўринларда Франция, Испания ва Германия номлари келтирилган. Шуниси ажабланарлики, сайёҳлар энг кўп тунаб кетилган мамлакатлар сифатида Франция ва Испания қайд этилган.
Рўйхатни Непал, Перу, Багама ороллари ва Бразилия тугаллайди.
Мавзуга оид
17:27 / 26.11.2024
Қозоғистон паспорти Марказий Осиёда энг кучли деб топилди
21:48 / 23.11.2024
Одамлар ўлимига кўпроқ сабаб бўлаётган энг хавфли автомобиллар саналди
13:24 / 21.11.2024
COP29 иштирокчилари иқлимга мос туризмни ривожлантиришга келишиб олди
17:36 / 18.11.2024