Спорт | 19:05 / 22.06.2018
654
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Бразилия сўнгги дақиқада голлар уриб, Коста-Рикани енгди

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

Е гуруҳида Бразилия ва Коста-Рика терма жамоалари беллашди. Ўйин «пентакампеонлар»нинг катта устунлиги остида ўтган бўлса-да, мухлислар голни жуда узоқ вақт кутишди.

Бразилия терма жамоаси баҳсда кўплаб имкониятлардан фойдалана олмади ва фақат ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда урилган Коутиньо ва Неймар голлари эвазига ғалабани илиб кетди.

Бу натижадан сўнг, Бразилия 4 очко билан гуруҳда пешқадам бўлиб олди. Сербия ҳисобида 3, Швейцарияда 1 очко бор. Коста-Рикада очко йўқ. Гуруҳнинг яна бир ўйинида Сербия ва Швейцария беллашади.

ЖЧ-2018, Е гуруҳи

Бразилия – Коста-Рика 2:0 
22 июнь, Санкт-Петербург, «Крестовский» стадиони
Гол: 1:0 – 90+1 Коутиньо, 2:0 – 90+7 Неймар 
Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело, Фагнер, Миранда, Паулиньо (Фирмино, 68), Каземиро, Коутиньо, Виллиан (Дуглас Коста, 46), Неймар, Габриэл Жезус (Фернандиньо, 90).
Коста-Рика – Навас, Гонсалес, Акоста, Овьедо, Дуарте, Венегас, Борхес, Руис, Гусман (Техеда, 83), Гамбоа (Кальво, 75), Уренья (Боланьос, 54).
Огоҳлантиришлар: Неймар (81), Коутиньо (81), Акоста (84).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид