Спорт | 23:31 / 22.06.2018
1117
1 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида очколар тенг келса, устунлик қайси жамоада бўлади?

ЖЧ-2018 гуруҳ босқичида очколар тенг келиб қолса, жамоаларнинг ўрни қандай аниқланади? 

Жаҳон чемпионати ФИФА қарамоғидаги мусобақа бўлиб, очколар тенг келиб қолганда, қуйидаги кўрсаткичлар ҳисобланади:
1. Тўплар нисбати
2. Урилган голлар сони
3. Ўзаро ўйиндаги натижа

Агар бу кўрсаткичлар ҳам тенг келса, у ҳолда «фэйр плей» жарима очколари инобатга олинади:
- ҳар бир сариқ карта - 1 очко,
- иккинчи сариқ карта туфайли майдондан четлатиш - 3 очко,
- «тўғридан-тўғри» қизил карта - 4 очко,
- бир футболчида сариқ карта + «тўғридан-тўғри» қизил карта - 5 очко.

Кимда «фэйр плей» очколари камроқ бўлса, ўша терма жамоа юқори ўринни эгаллайди.

Агар бу кўрсаткичлар ҳам тенг келиб қолса, у ҳолда юқори ўрин соҳиби қуръа ташлаш орқали аниқланади.

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид