Спорт | 22:12 / 24.06.2018
2571
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Япония – Сенегал ўйинида ғолиб аниқланмади

Жаҳон чемпионати H гуруҳининг 2-тури доирасида Япония терма жамоаси Сенегал билан куч синашди. "Екатеринбург-Арена" стадионида кечган ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунланди. 

Япония терма жамоаси таркибида Инуи ҳамда Хонда 1тадан гол урган бўлса, Сенегал терма жамоасининг голларига Мане ҳамда Ваге муаллифлик қилди. 

2-турдан сўнг H гурҳида бир хил кўрсаткичларга эга Сенегал ҳамда Япония пешқадамлик қилаётган бўлса, ҳозирча очко тўпламаган Польша ҳамда Колумбия терма жамоалари сўнгги ўринларни эгаллаб туришибди. Бугун улар Тошкент вақти билан 23:00 да ўзаро куч синашади. 

Н гуруҳи. 2-тур

Япония – Сенегал – 2:2 (1:1)

Голлар: 0:1 – 11 Мане, 1:1 – 34 Инуи, 1:2 – 71 Ваге, 2:2 – 78 Хонда.
Япония: Кавасима, Йосида, Нагатомо, Сакаи, Седзи, Сибасаки, Хасебе, Кагава (Хонда, 72), Харагути (Окадзаки, 75), Инуи (Усами, 87), Осако.
Сенегал: Ндиай, Сане, Ваге, Сабали, Кулибали, Ндиайе (Ндойе, 81), Гуйе, Сарр, Ндиайе (Куяте, 65), Мане, Ньянг (Диуф, 86).
Огоҳлантиришлар: Ньянг (59), Инуи (68), Сабали (90), Ндойе (90), Хасебе (90).

Сардор Юсупов
Тайёрлаган Сардор Юсупов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид