Ўзбекистон | 15:50 / 25.06.2018
8828
2 дақиқада ўқилади

Президент Виртуал қабулхонасига юборилган мурожаатлар сони 2 миллиондан ошди

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон Республикаси президенти Виртуал қабулхонасига юборилган мурожаатлар сони 2 миллиондан ошди - жами 2 021 785 мурожаат. Улардан 1 964 123таси кўриб чиқилди. Бундан pm.gov.uz сайтидаги маълумотлар дарак беряпти.

Мамлакатимиз учун янги, ноёб давлат раҳбари Виртуал қабулхонаси 2016 йил сентябрь ойида Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил этилган. Ўшандан бери у халқ билан давлат ўртасида ишончли мулоқот ўрнатишда муҳим роль ўйнади.

Ушбу ташаббус туфайли фуқароларнинг эртанги кунга бўлган ишончи ортди, кўп йиллик муаммолар ҳал қилинди. Ғоя президент кўрсатмаси билан ҳар бир туман ва шаҳар, минтақада ташкил этилган халқ қабулхоналари билан давом эттирилди. Сайёр қабуллар мунтазам кўриниш олди, уларнинг давомида халқнинг қонуний талаблари қониқтирилмоқда.

Виртуал қабулхонанинг ўзи ҳам одамларга яқинлашиш мақсадида доимий тарзда яхшиланяпти. Февраль ойидан бери унинг янги версияси ишламоқда. Янгиланган портал орқали вазирлик ва идорларнинг раҳбарларига мурожаат қилиш, онлайн маслаҳат олиш ва бошқа хизматлардан фойдаланиш мумкин. 

Мавзуга оид