Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Эрдўғанни сайловлардаги ғалаба билан табриклади
24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди, дейилади Президент матбуот хизмати хабарида.
Суҳбат бошида Давлатимиз Раҳбари Режеп Таййип Эрдоғанни Туркия Республикаси Президенти лавозимига сайлангани муносабати билан самимий табриклаб, унга катта муваффақиятлар тилади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Туркия кўп асрлик дўстлик ва стратегик шериклик муносабатлари бугунги кунда юқори суръатлар билан ривожланаётгани ва мустаҳкамланиб бораётгани чуқур мамнуният билан қайд этилди.
Президентлар, шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги кенг қамровли ва кўп қиррали ҳамкорлиги, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашишди.
Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси ва Туркия Республикаси Президентлари барча соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни изчил ривожлантиришга тайёр эканликларини яна бир бор қайд этишди.
Мавзуга оид
21:47 / 27.05.2025
Юк темирйўл станциялари пойтахт ҳудудидан кўчирилиши мумкин
10:38 / 24.02.2025
Германияда парламент сайловлари. Консервативлар биринчи ўринни эгаллади
18:33 / 05.02.2024
Президент Париж-2024 ўйинларидаги натижалар тарихдаги энг яхшиси бўлиши учун зарур чоралар кўришни буюрди
18:30 / 05.02.2024