Жамият | 18:58 / 26.06.2018
32807
3 дақиқада ўқилади

Энди юридик университетга ҳужжат топшириш учун олийгоҳ биносига бориш шарт бўлмайди

2018-2019 ўқув йилида абитуриентлар ҳужжатлари Тошкент давлат юридик университетида қабул қилинмайди, янги ўқув йилидан бошлаб университет бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг туман ва шаҳарларда фаолият олиб бораётган 201та давлат хизматлари марказлари орқали амалга оширилади.

Абитуриентлар 15 июнь – 15 июль кунлари давомида давлат хизматлари марказларига мурожаат қилган ҳолда Тошкент давлат юридик университети бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш учун ҳужжат топширишлари мумкин. Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳужжатларни қабул қилиш хизмати бепул амалга оширилади.

Абитуриент доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар ўзи хоҳлаган туман ёки шаҳарлардан бирида фаолият олиб бораётган давлат хизматлари марказларига мурожаат этган ҳолда ҳужжат топшириши мумкин.

 

Название

Давлат хизматлари марказларига абитуриент томонидан қуйидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси тақдим этилади:

  • паспорт;
  • ўрта (11-синф), ўрта махсус ёки касб-ҳунар ўқув муассасасини тугатгани тўғрисидаги ҳужжат (иловаси билан);
  • имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса).

Ҳужжатларини топширган абитуриент 29-31 июль кунлари ўз рухсатномасини олиш учун олийгоҳ қабул комиссиясига шахсан мурожаат этиши шарт.

Тошкент давлат юридик университетида тўлов-контракт асосида таълим олишнинг миқдори борасида ўзгаришлар кузатилгани йўқ.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун:

бакалавриат – 9850000 сўм;

магистратура – 10830000 сўм.

Хорижий давлат фуқаролари учун:

бакалавриат – 33600000 сўм;

магистратура – 36960000 сўм.

Давлат тест маркази маълумотига кўра, юриспруденция йўналиши бўйича 2017-2018 йилги мавсумда ўтиш баллари қуйидагича бўлган:

Эслатиб ўтамиз, Тошкент давлат юридик университетида бакалаврлар 524100 – «Юриспруденция» таълим йўналиши доирасида 5та: Давлат ҳуқуқий фаолияти, Фуқаролик ҳуқуқий фаолияти, Жиноят ҳуқуқий фаолияти, Халқаро ҳуқуқий фаолият, Тадбиркорлик ҳуқуқий фаолияти (бизнес ҳуқуқи) мутахассисликлари бўйича тайёрлаб борилади, ўқув муддати эса 4 йилни ташкил этади.

Мавзуга оид