Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Кореяда қўл остидагиларга ортиқча паёк берган генерал қатл этилди – ОАВ
Ғарб ОАВнинг маълум қилишича, Шимолий Кореяда мамлакат раҳбари Ким Чен Ин буйруғи билан генерал-лейтенант Хён Чу Сон қатл этилди.
Daily Mail нашри маълумотларига кўра, юқори лавозимдаги ҳарбий Пхеньяндаги ҳарбий академия ҳудудида отиб ўлдирилган. У “ваколатларини суиистеъмол қилиш”, “душманга кўмак кўрсатиш” ва “партияга қарши фаолият юритиш” моддалари бўйича айбдор деб топилган.
Генералнинг қатл этилишига эса Сохэ ракетодромидаги ўз қўшинлари ва уларнинг оилаларига қўшимча паёк бергани сабаб бўлган. Таъкидланишича, ҳарбийларга қўшимча бир тонна ёқилғи, 580 кг гуруч ва 750 кг макка улашилган. Нашрнинг таъкидлашича, генералнинг бу иши Ким Чен Иннинг ғазабини келтирган.
Мавзуга оид
14:39 / 27.05.2025
Шимолий Кореяда амалдор ағдарилган эсминец туфайли ҳибсга олинди
13:00 / 06.05.2025
Шимолий Корея Россияга 15 минг меҳнат муҳожирини юборди
22:44 / 04.05.2025
Ким Чен Ин Шимолий Корея танкларини янгилаш зарурлигини маълум қилди
18:19 / 28.04.2025