Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хорижликлар инвестицион даромади Ўзбекистон фуқароларининг шундай даромадидан 9 баравар кўп бўлди
Марказий банк маълумотига кўра, хорижий инвесторларнинг Ўзбекистонга киритган сармояларидан даромадлари маҳаллий аҳолининг шундай даромадидан 9 баробарга кўп бўлди.
Биринчи чоракда хорижликлар 393,8 миллион доллар миқдорида инвестицион даромад олди, маҳаллий аҳоли эса - 41,1 миллион доллар.
Чет элликларнинг даромадидан 197 млн доллар реинвестиция қилинган даромадлар, 136,1 млн доллар - ташқи кредитлар бўйича ҳисобланган фоизлар ҳиссасига тўғри келади.
Натижада ушбу банд бўйича салбий сальдо 352,7 млн долларни ташкил қилди.
Бундан ташқари, чет элликлар Ўзбекистон банкларида кўпроқ пул қолдира бошланди - 18 млн доллардан 43 млн долларгача.
Жисмоний шахслар Ўзбекистон банкларига 8 млн доллардан кўп (13 млн доллардан 21 млн долларгача), юридик шахслар эса - 17 млн доллардан кўп (5 млн доллардан 22 млн долларгача) қўйишди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ хорижликлар Ўзбекистонда 1-чоракда 666 млн доллар қолдиришганди.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
12:51 / 06.05.2025
Ўзбекистонликлар даромадларининг ўсиши секинлашди
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025