Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мумбайда Ҳиндистон ҳукуматига қарашли самолёт уй устига қулади
Ҳиндистонда мамлакат ҳукуматига қарашли бўлган самолёт қулади. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.
Полиция маълумотларига кўра, самолёт Мумбай шаҳрининг аҳоли зич бўлган туманига қулаган, у шаҳардаги молиявий ва кўнгилочар марказ экани айтиляпти.
Таъкидланишича, маҳаллий каналлар лайнернинг ёнаётган парчалари тасвирланган кадрларни кўрсатмоқда. NDTV маълумотларига кўра, бортда тахминан ўн киши бўлган, улардан уч нафари рўй берган воқеа сабабли ҳалок бўлди.
Аниқлик киритилишича, воқеа Гаткопар туманига яқин жойда, самолёт қўнишга чоғланаётган пайтда юз берган. Лайнер уй қурилаётган ерга қулаб тушгани хабар қилинмоқда.
Мавзуга оид
20:40 / 27.05.2025
Ҳиндистон хусусий фирмаларга замонавий қирувчи самолётларини йиғишга рухсат берди
11:37 / 26.05.2025
Деҳлида Ўзбекистон-Ҳиндистон таълим форуми ўтказилди
21:17 / 23.05.2025
Ҳиндистонда кучли ёмғир оқибатида камида 45 киши ҳалок бўлди
23:17 / 22.05.2025