Жаҳон | 08:20 / 28.06.2018
17687
1 дақиқада ўқилади
Олмаота йирик ёнғин сабаб қора тутун домида қолди
Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри катта қисми шаҳар четидаги омборхоналарда юз берган йирик ёнғин сабаб қора тутун домида қолди. Бу ҳақда РИА «Новости» фавқулодда вазиятлар бўйича шаҳар департаменти матбуот хизмати раҳбари Сандугаш Баймухамбетовага асосан хабар бермоқда.
«Соат 06:03 [Тошкент вақти билан 05:03]да 101 пультига омборхоналарда ёнғин юз бергани ҳақида хабар келиб тушди. Ўт ўчириш бригадалари воқеа жойида ёнғинни бартараф этиш билан шуғулланмоқда», - деди Баймухамбетова.
Матбуот хизмати раҳбарининг таъкидлашича, ёнғин ҳақидаги қўшимча хабар кейинроқ тақдим этилади.