Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салоҳ Қодировга ваъда берган
«Ливерпуль» ва Миср терма жамоаси ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ Чеченистонга республика раҳбари Рамзон Қодировнинг таклифига кўра келишга рози бўлди. Бу ҳақда «Известия» газетаси хабар қилмоқда.
Қайд этилишича, бу ҳақда сиёсатчининг ўзи айтган.
«У албатта ташриф буюришини айтди. Ҳозирда чемпионат давом этмоқда, улар бундай ҳуқуққа эга эмас. У республика ўзига жуда ёққани ва яна бир неча кунга ташриф буюриши ҳақида айтди. Бу унинг сўзлари», - дея маълум қилди Қодиров Салоҳни тоғларга таклиф қилганига оид саволга жавоб бериб.
Шунингдек, сиёсий арбоб Россияни ЖЧ-2018да қўллаб-қувватлашга чақирди.
«Бугун бизнинг термани ҳамма қўллаб-қувватламоқда, Россиянинг ҳар бир шаҳрида ватанпарварлик тўлиб-тошган. Ўйлашимча, бизнинг жамоа хурсанд қилади, биз эса - уни исталган натижада ҳам қўллаб-қувватлаймиз», - дея хулоса қилди у.
Миср терма жамоаси мундиалда гуруҳдан чиқа олмади. Станислав Черчесов шогирдлари эса жаҳон биринчилигининг 1/8 финалида Испания билан куч синашади.
Мавзуга оид
17:42 / 24.05.2025
Муҳаммад Салоҳ фаолиятида иккинчи марта АПЛ энг яхши футболчиси бўлди
20:04 / 08.05.2025
Путин Рамзан Қодировнинг истеъфога чиқишига рухсат бермади
18:15 / 06.05.2025
Рамзон Қодиров ўзини Чеченистон раҳбари лавозимидан озод этишни сўраганини айтди
19:41 / 23.04.2025