Спорт | 21:02 / 28.06.2018
5592
2 дақиқада ўқилади

ЖЧ-2018. Сенегални мағлуб этган Колумбия 1/8 финалга чиқди

Фото: AP

Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.

H гуруҳида Сенегал ва Колумбия терма жамоалари беллашди. 

Ўйин тақдирини 2-бўлимда урилган гол ҳал қилди. 74-дақиқада бурчакдан оширилган тўпни Йерри Мина боши билан дарвозага йўллаб, Колумбияга ғалаба келтирди. 

Бу натижадан сўнг, Колумбия 6 очко жамғариб, гуруҳда 1-ўрин билан 1/8 финалга чиқди.

2 ва 3-ўринни эгаллаган Сенегал билан Япония бир хил кўрсаткични қайд этишди. Аммо фэйр-плей очколари, яъни сариқ ва қизил карталар учун бериладиган очколар бўйича Япония африкаликлардан ўзиб кетди (Сенегал ҳисобида 6та сариқ карта, Япония ҳисобида 4та).

ЖЧ-2018, H гуруҳи
Сенегал – Колумбия 0:1 

28 июнь, Самара, «Самара-Арена» 
Гол: 0:1 – 74 Мина. 
Сенегал – Ндиай, Сане, Сабали (Ваге, 74), Гассама, Кулибали, Сарр, Куяте, Мане, Гуйе, Кейта (Конате, 80), Ньянг (Сако, 86).
Колумбия – Оспина, Мина, Мохика, Арьяс, Санчес, Санчес, Урибе (Лерма, 83), Кинтеро, Куадрадо, Хамес (Муриэль, 31), Фалькао (Борха, 89).
Огоҳлантиришлар: Мохика (45), Ньянг (51).

Мавзуга оид