Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сўнгги 36 йилда илк маротаба Африканинг бирорта терма жамоаси гуруҳдан чиқолмади
Россияда жаҳон чемпионати ўйинлари давом этмоқда.
Н гуруҳида Сенегал терма жамоаси Колумбияга 0:1 ҳисобида ютқазди ва фақат қўшимча кўрсаткичлар (сариқ карталар) сони бўйича Японияга 2-ўринни бой бериб, гуруҳда қолиб кетди.
Натижада Африка қитъасидан жаҳон чемпионатида иштирок этган бирорта терма жамоа плей-оффга чиқолмади. Аввалроқ, Миср, Марокаш, Нигерия ва Тунис гуруҳда қолиб кетган эди.
Қизиғи шундаки, бу сўнгги 36 йилда илк маротаба содир бўлди. Охирги марта «Қора қитъа» вакиллари 1982 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқолмаган эди.
Сўнгги 36 йил ичида ўтказилган жаҳон чемпионатларида гуруҳдан чиққан африкалик терма жамоалар:
ЖЧ-2018 -
ЖЧ-2014 Нигерия ва Жазоир
ЖЧ-2010 Гана
ЖЧ-2006 Гана
ЖЧ-2002 Сенегал
ЖЧ-1998 Нигерия
ЖЧ-1994 Нигерия
ЖЧ-1990 Камерун
ЖЧ-1986 Марокаш
ЖЧ-1982 -
Мавзуга оид
18:54 / 10.12.2019
ЖЧ-2018 мезбонлиги коррупция орқали қўлга киритилган бўлиши мумкин
08:19 / 04.12.2018
Инфантино G20 иштирокчиларига ЖЧ-2018 тўпларини совға қилди
12:53 / 09.11.2018
Роналдунинг ҳет-триги - энг ёқимли хотира. ЖЧ-2018нинг энг эсда қоларли лаҳзалари аниқланди
01:41 / 25.09.2018