Жаҳон | 22:44 / 30.06.2018
6842
1 дақиқада ўқилади

Америкаликлар Трампнинг миграция сиёсатига қарши намойишлар ўтказишмоқда

30 июнда АҚШнинг барча штатларида президент Дональд Трампнинг миграция сиёсатига қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда.

Фото: twitter.com/Jennie Matthew

Намойишчилар талаблари орасида муҳожирлар оилаларини бир-биридан ажратиш, хибсга олинганларни озод қилиш ва чегарани ноқонуний ўтганлари учун уларга нисбатан терговни бас қилиш, “нол тоқатлик” сиёсатидан воз кечиш кабилар бор.

Фото: twitter.com/Jennie Matthew

USA Today нашри маълумотларига кўра, намойишлар “Оилаларни бирлаштирамиз” шиорлари остида ўтмоқда. Ҳар бир штатда бунга бағишланган камида битта, баъзиларида эса бир неча ўнлаб тадбирлар ўтмоқда.

Фото: twitter.com/Jennie Matthew

Трамп маъмуриятининг ноқонуний муҳожирларга нисбатан олиб бораётган сиёсати АҚШда ҳам, унинг ташқарисида ҳам кескин танқид қилинмоқда.

Фото: twitter.com/Jennie Matthew

 

Мавзуга оид