Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Петербургда мигрантлар иштирокида оммавий муштлашув, Ўзбекистоннинг 26 нафар фуқароси полицияга олиб кетилди
Петербург шимолидаги қурилиш майдончасида ишчиларнинг оммавий муштлашуви юз берди. Унда таёқлар ва тошлардан ҳам фойдаланилган. Ҳодисадан сўнг 30 киши полиция бўлинмасига мажбуран олиб кетилди, дея хабар беради «Фонтанка.ру».
27 июнь куни, кундузги соат бирларда яқин атрофидаги уйларда яшовчи аҳоли кўча томондан келаётган шовқинни эшитишган. Улар қурилиш вагонлари ёнида тўпланган кўплаб одамларни кўришди. Гувоҳларнинг айтишича, ишчилар бир-бирига тош отишган, муштлашув чоғида таёқлардан фойдаланишган.
«Фонтанка» маълумотига кўра, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари воқеа жойига етиб келганида муштлашув тугаб бўлган. Нашрга кўра, кейинроқ Тожикистоннинг 18 ёшли фуқароси касалхонага оғир ҳолатда олиб келинди. Шифокорлар унда ёпиқ бош мия жароҳати, бош, тана ва оёқ-қўллар жароҳатини қайд этишди. Тиббиёт ходимларининг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг 37 ёшли фуқароси ҳам олиб келинган, унинг жароҳатлари у қадар оғир эмас.
Полиция бўлинмасига 30 киши олиб келинган, улардан 26 нафари Ўзбекистон, икки нафари Тожикистон ва бир нафари Озарбойжон фуқароси. 19 кишига баённомалар расмийлаштирилди. Яна 11 кишининг ҳаракатларида майда безорилик аломатлари аниқланган.
Мавзуга оид
23:26 / 19.05.2025
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
18:19 / 09.05.2025
Жиззахда фуқарони Мексика орқали АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди
11:05 / 07.05.2025
Россияда мушкул аҳволда қолган фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилди
19:21 / 01.05.2025