Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон олтин-валюта захираси йилнинг I чорагида 417 млн долларга ўсди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захираси жорий йилнинг I чорагида 28,1 млрд доллардан 28,5 млрд долларгача ошди (417 млн долларга ўсиш). Бу ҳақда Марказий банк хабарида айтилади.
Нақд хорижий валюта ва депозитларнинг умумий миқдори 466,4 млн долларга ошди, ундан 384,5 млн доллар, асосан, қимматбаҳо металлар сотуви ҳамда 82 млн долл. валюталар курсининг ижобий ҳисобига ошди.
Олтин кўринишидаги резерв активларининг қиймати олтиннинг жаҳон бозоридаги қиймати ортиши оқибатида 296,6 млн долларга ўсди.
Резерв активларининг 354 млн доллар миқдоридаги бошқа ўзгаришлари олтиннинг сотиб олиниши ва сотилиши ўртасидаги фарқ натижасидир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон 1,3 млрд долларлик олтин экспорт қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:27 / 16.05.2025
Ўзбекистонликлар гўшт, сут ва ёнилғи нархлари ошишини кўпроқ сезишяпти
10:11 / 04.05.2025
Муддатли тўлов бозорини тартибга солиш бошланади
20:43 / 30.04.2025
Картадан картага катта миқдорда пул ўтказишда қўшимча ҳимоя чоралари киритилади
12:24 / 24.04.2025