Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари халқаро мусобақа рекордини ўрнатди
Жорий йилнинг 26 – 29 июнь кунлари МДҲга аъзо давлатлар дўстона армиялари ўртасида ҳарбий-амалий спортнинг “Кўп кураш ҳарбий спорт комплекси” тури бўйича Белорусь Республикаси пойтахти Минскда бўлиб ўтган ҳалқаро мусобақада Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбийлари мезбонлардан кейин иккинчи ўринни эгаллашди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Нуфузли мусобақада Беларусь Республикаси (иккита жамоа), Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон Республикалари, Россия Федерацияси каби МДҲга аъзо давлатлардан олтита жамоа иштирок этиб, 100 ва 3000 метрга югуриш, узоқликка граната улоқтириш, турникда тортилиш, тўсиқли йўлакларни 400 метрга югуриш билан биргаликда ўтиш каби ҳарбий комплекс машқларни якка ва жамоа таркибида бажарди.
Мусобақада подполковниклар Мансур Мамадаминов ва Баҳодир Тўхтаназаров бошчилигидаги Мудофаа вазирлиги жамоаси юқори жисмоний тайёргарликларини намойиш қилди.
Кичик сержант Исоқжон Рустамов ягона тўсиқли йўлакларни 400 метрга югуриш билан ўтишда 2 дақиқаю 13 сония натижа қайд этиб, нуфузли мусобақада биринчи ўринни қўлга киритди ва ҳарбий кийимда мусобақа рекордини ўрнатди.
Ушбу мусобақада 4 нафар ҳарбий хизматчи лейтенантлар Шохруҳ Низомов, Фахриддин Мамаризаев, кичик сержант Исоқжон Рустамов ҳамда Умид Аҳмаджонов “Ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича спорт устаси” ва Аббос Исхақов “Ҳарбий-амалий спорт турлари бўйича спорт усталигига номзод” талабларини бажарди.
Учинчи ўрин Қозоғистон вакилларига насиб этди. Ғолиб ва совриндор жамоалар кубок, медаль ва дипломлар билан тақдирланди.
Мавзуга оид
17:21 / 14.09.2024
Ўзбекистонлик ҳарбийлар Жанубий Кореяда ўтказилган халқаро мусобақада 1-ўринни қўлга киритди
16:39 / 11.03.2022
Ўзбекистон разведкачилари Покистонда ўтказилган халқаро мусобақа ғолиби бўлди
12:37 / 10.04.2021
Ўзбекистонлик ўқувчилар халқаро танловда ғолиб бўлди
08:19 / 01.09.2019