Жаҳон | 13:49 / 03.07.2018
8196
1 дақиқада ўқилади

HTC 1500 ходимини ишдан бўшатмоқчи

Фото: AFP

HTC смартфонлар ишлаб чиқарувчиси сентябрь ойи охирига бориб Тайвандаги 1500 ходимини қисқартиришни режалаштирмоқда. Reuters агентлиги шу ҳақида хабар берди.

Агентлик маълумотларига кўра, компанияда 6 450 киши ишлайди. Компания ишчи ўринларини қисқартириш орқали сотувлар пасайиши фонида харажатларни оптималлаштирмоқчи. 

Таъкидлаш жоизки, апрель ойида сотувлар йиллик миқдорда - 55,5 фоизга, мартда эса 46,7 фоизга  тушиб кетганди. 

Бундан аввал HTC йирик смартфонлар ишлаб чиқарувчилари орасида биринчи бўлиб ўз қурилмаларида кенг тарқалган реестрлар тизими (блокчейн)ни жорий қилганди. Янги қурилма Exodus номини олди, у жорий йилнинг охирида сотувга чиқиши керак. Бу линейкадаги ҳар бир смартфон мобил ҳамён бўлиб, унда криптовалюталарни сақлаш мумкин. 

Мавзуга оид