Жаҳон | 22:33 / 03.07.2018
6746
1 дақиқада ўқилади

Тунис пойтахти мэри этиб илк бор аёл киши сайланди

Фото: Axar.az

Тунис тарихида илк бор пойтахт Тунис шаҳри кенгаши мэр лавозимига аёл киши – “Ан-Нахда” партиясидан Суад Абдураҳимни сайлади. Бу ҳақда Middle East Eye нашри маълум қилди.    

Маълумотларга кўра, шаҳар кенгашининг 26 аъзоси ўз овозини Абдураҳимга, 22 аъзоси эса унинг рақиби Камол Идирга берган.

53 ёшли Абдураҳим май ойидаги муниципал сайловларда ғолиб бўлган, бироқ у шаҳар кенгаши аъзоларининг зарур овозини тўплай олмаган.

“Мен буни Тунис аёли учун фахр деб биламан”, деб айтган Абдураҳим.

Таъкидланишича, Суад Абдураҳим “ўз партиясининг очиқлиги ва замонавий қадриятлар қабул қилиш рамзи” ҳисобланади. 

Мавзуга оид