Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўқувчисидан пора олган ўқитувчи ушланди
Жорий йилнинг 27 июнь куни Андижон вилоятининг Пахтаобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро К.З Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига ариза билан мурожаат килади. Мазкур фуқаро ўзининг аризасида ўғли Э.А Андижон шаҳрида жойлашган, АДУ қошидаги Академик лицейнинг 2-босқич ўқувчиси эканлигини ва у ўқиш давомида уч кун узрли сабабларга кўра ўқишга бормаганлиги учун ушбу лицейнинг ўқитувчиси Б.А фуқаро Э.Ани 2-босқичда қолдириб юбориш билан қўрқитиб, 3-босқичга ўтказишни лицей директори билан гаплашиб, ҳал қилиб бериш учун 300 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни талаб қилиб келаётганлигини, ноқонуний равишда 300 АҚШ доллари миқдорида пул сўраётган фуқарога нисбатан қонуний чора кўришликни сўрайди.
Юқоридаги аризага асосан вилоят ИИБ жиноят қидирув бошқармаси, коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, лицей ўқитувчиси Б.А ўқувчи Э.А дан кимёвий ишлов берилган 300 АҚШ долларини олган вақтида ушланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28,211-моддаларининг 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, хозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Андижон ИИБ матбуот хизмати
Мавзуга оид
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
20:04 / 22.05.2025
Хоразмда солиқ инспекторига, Қашқадарёда эса суд экспертига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
12:36 / 24.04.2025
Жанубий Кореянинг собиқ президенти порахўрликда айбланмоқда
10:53 / 22.04.2025