Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Японияда сел ёмғирлари натижасида 70 киши ҳалок бўлди
Японияга келган сел ёмғирлари ва улар ортидан қайд этилган кўчкилар натижасида қурбон бўлганлар сони 70 кишига етди. Kyodo агентлиги 8 июль куни шу ҳақида хабар берди.
Манбада таъкидланишича, ҳалок бўлганлардан ташқари яна 60 киши изсиз йўқолган. Қутқарувчилар Япония мудофаа кучлари жангчилари қўллаб-қувватлаши остида қидирув-қутқарув ишларини давом эттиришмоқда.
Бош вазир Синдзо Абэ бошчилигидаги мамлакат ҳукумати шошилинч йиғилиш ўтказиб, вазиятни муҳокама қилди. "Ҳозир биз вақт билан курашяпмиз, кўп кишилар хавфсизлиги ҳануз кафолатланмаган. Бор кучни одамларни қутқаришга қаратиш зарур", - дея таъкидлади Абэ. Токиода расмий ташриф билан бўлаётган АҚШ бош котиби Майкл Помпео ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва фожиа юзасидан япон халқига таъзия билдиришди ва қутқарувчилар ёрдамини кутаётган барча кишиларга далда беришди.
"Прапирун" тўфони таъсири сабабли Японияда кучли ёмғирлар қайд этилди. Таъкидлаш жоизки, бу жорий йилда Тинч океанида ҳосил бўлган еттинчи тўфондир. Тропик тўфон натижасида бир киши ҳалок бўлган, 20 нафарга яқини жабрланган.
Мавзуга оид
12:21 / 28.05.2025
Ўзбекистоннинг 9 вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
16:51 / 27.05.2025
Зоминда сел автомобил йўлини қум-тош билан ёпди
14:06 / 26.05.2025
Япония бозори учун кадрлар тайёрлаш бўйича таълим дастурлари ишлаб чиқилади
15:50 / 25.05.2025