Light | 18:50 / 08.07.2018
36900
3 дақиқада ўқилади

Инсультни ўз вақтида аниқлаш ва инсон ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берувчи оддий тавсиялар

Инсультни бошдан ўтказган кишиларнинг 80 фоизга яқини ногирон бўлиб қолади. Уларнинг 25 фоизи умрининг қолган қисмида ўзгаларнинг доимий парваришига муҳтож бўлади. Нима учун статистика бундай? Шунчаки аксарият ўз вақтида шифокорга мурожаат қилишга шошилмайди. Касаллик миянинг кенг участкасига зарар етказиб бўлганидан кейингина тез ёрдам чақиришади. "Здоровье с Еленой Малышевой"да инсультни вақтида аниқлаш ва унинг олдини олишга доир тавсиялар тақдим этилди.

Фото: Depositphotos

Хавф омиллари:

  • Артериал гипертензия;
  • Ёшнинг 50 дан ошганлиги;
  • Юрак касалликлари;
  • Қандли диабет;
  • Холестериннинг юқори даражада бўлиши;
  • Спиртли ичимликларни ичиш;
  • Стресс;
  • Чекиш;
  • Камҳаракат ҳаёт тарзи;
  • Семизлик.

Инсультнинг илк белгилари:

  • Қўл ва оёқлардаги заифлик ёки увишиш;
  • Нутқнинг бузилиши. Инсон унга нима гапираётганингизни тушунмайди;
  • Мувозанатни йўқотиш;
  • Бош айланиши;
  • Ҳушдан кетиш;
  • Кучли бош оғриғи;
  • Юзнинг бир томони фалаж бўлиши (жуда камдан-кам ҳолатларда – бутун тана);
  • Юз қийшайиши;
  • Кўнгил айниши ва қайд қилиш;
  • Кўз олдининг қоронғулашиши;
  • Кўзларнинг ноодатий ҳаракатланиши;
  • Ҳаддан ташқари паст ёки юқори артериал қон босими.

Дарҳол шифохонага!

Фото: Depositphotos

Уй шароитида ташхис қўйиш ва даволашдан фойда йўқ. Махсус ускуналарсиз ҳатто шифокорлар ҳам 10 фоиз ҳолатларда ташхис қўйишда адашишади. Шу боис инсульт гумон қилинганда беморни имкон қадар тезроқ шифохонага етказиш керак. Шундай бўлса-да, тез ёрдам етиб келгунича беморга бироз ёрдам беришингиз мумкин:

Жабрланувчининг бошини баланд ёстиққа қўйиб, нафас олишга халақит бериши мумкин бўлган камар ва кўйлак тугмалари кабиларни ечинг.

  1. Агар бемор ҳушини йўқотган бўлса, унинг бошини ён томонга ўгириб, тилини тортиб босиб туринг;
  2. Хонага тоза ҳаво кириши учун деразани очинг;
  3. Беморнинг кўнгли айниётган бўлса, унинг бошини ён томонга ўгиринг ва пастки жағ остига бирор идиш қўйинг. Шунда қусуқ массалари нафас йўлларига тушмайди. Бемор қайт қилиб бўлганидан кейин таом қолдиқларига тиқилиб қолмаслиги учун оғзини тозаланг;
  4. Қулоқнинг юмшоқ жойларини артиш, ромашка димламаси бериш. Инсультга қарши ҳар қандай халқ табобати воситаларини унутинг, уларнинг ҳеч бири ёрдам бермайди.

Инсультни аниқлашнинг энг тезкор усули

Фото: Getty Images
  • Бемордан табассум қилишни сўранг. Инсультда табассум тўлақонли чиқмайди;
  • Бемордан бир вақтнинг ўзида икки қўлини тепага кўтаришга ва ҳеч бўлмаганда 5 сония шу ҳолатда қолишни сўранг. Инсультда бир қўл пастга тушади.

Мавзуга оид