Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиядаги меҳнат муҳожирлари 150 минг рубллик суғуртага эга бўлишади
Россияда фаолият юритаётган ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига «Мир» карточкасини очиш ва тиббий суғурта тақдим этиш йўли билан махсус дастур ишга туширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги хабар қилмоқда.
Ушбу дастур Ўзбекистон молия вазири Жамшид Қўчқоровнинг МДҲ молия-банк кенгаши вакили Вадим Кумин билан бўлган учрашув чоғида муҳокама қилинган. Учрашувда савдо-иқтисодий, технологик соҳалар ва суғурта бозорида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича кенг қамровли масалалар бўйича фикр алмашилган.
Куминнинг сўзларига кўра, муҳожирларни молиявий-ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида турли суғурта дастурлари таклиф этиш кўзда тутилмоқда.
Масалан, муҳожирларга Россияга келиши билан маълум миқдорда маблағи бўлган «Мир» карточкаси очилади ва 150 минг рубль миқдоридаги дастлабки суғурта полиси тақдим этилади.
Бу дастурлар Ўзбекистон банклари билан ҳамкорликда амалга оширилади. Бундан ташқари муҳожирлар учун ахборот марказлари очиш режалаштирилмоқда. Ҳозирча, ушбу дастурнинг қачон очилиши маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
19:02 / 22.05.2025
Россияда хитойлик ва ўзбекистонлик ишчилар оммавий муштлашди
14:10 / 14.05.2025
Ўзбекистон ва Эрон 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувларини шакллантирди
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
22:24 / 12.05.2025