Ўзбекистон | 01:08 / 10.07.2018
8465
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ички ишлар вазирлиги халқаро аэропортларда хавфсизлик чоралари самарадорлигини оширади

Фото: kun.uz

Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг асосий туристик марказлари бўлмиш Самарқанд, Бухоро ва Урганч шаҳарларидаги халқаро аэропортларда хавфсизлик чоралари самарадорлиги оширилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси норматив ҳуқуқий ҳужжатлар муҳокамаси сайтига Президент қарори лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилган.

Қарорни ишлаб чиқувчи — мамлакат ички ишлар вазирлиги графигига кўра мазкур ҳужжат 1 августдан ишга тушиши мўлжалланмоқда.

«Ислом Каримов номидаги «Тошкент», шунингдек, «Самарқанд», «Бухоро» ва «Урганч» халқаро аэропортларида хавфсизликни таъминлаш, шунингдек йўловчиларга кўрсатилаётган хизматларнинг сифати ва самарадорлигини янада ошириш бўйича чоралар кўрилсин», дейилади ҳужжат матнида.

Ушбу қарор билан мазкур аэропортларнинг вокзалолди ҳудудларида бирламчи назорат-текширув постлари барпо этиш, бир вақтнинг ўзида аэровокзал мажмуаларига кириш ва чиқишдаги постларни қисқартиш назарда тутилмоқда.

Янги постлар замонавий йўловчиларнинг ўзи, уларнинг қўл юклари ва багажларини дастлабки текширувдан ўтказиш учун металлодетекторлар, интроскоплар, газоанализаторлар, радиоактив моддалар детектори билан жиҳозланади.

Бундан ташқари хизмат-қидирув итларига эга кинологлар сони кўпайтирилади, автотураргоҳларга киравериш юқори аниқликда суратга олувчи видеокузатув воситалари ўрнатилади, деб кўрсатилмоқда ҳужжатда.

Шуҳрат Шокиржонов
Тайёрлаган Шуҳрат Шокиржонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид