Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон вилоят бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси аҳоли билан учрашувлар ўтказмоқда
Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Андижон вилояти бошқармаси вакиллари Андижон шаҳрида аҳоли билан учрашув ўтказди. Соҳа вакиллари мулоқот давомида пенсия таъминоти билан боғлиқ кўплаб саволларга батафсил жавоб бердилар.


Шаҳарнинг турли ҳудудларидан яшовчи аҳоли вакиллари, маҳалла фуқаролар йиғини маъсул ходимлари томонидан берилган – “Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахсларнинг меҳнат фаолияти даври ҳам иш стажига кирадими?”, “Ёшга доир пенсияга чиққандан сўнг ишлаган даври пенсия миқдорини қайта ҳисоблашда инобатга олинадими?”, “Етарлича иш стажига эга бўлсада, пенсия миқдори кам белгиланишига сабаб нима?” каби пенсия ва нафақа олувчиларнинг кўплаб саволларига бошқарма бошлиғи Сардорбек Раҳмонов жавоб берди. Йиғилганларга пенсия таъминотига оид видеолавҳалар намойиш этилди.



Учрашувда муаммолар ва фуқароларни ўйлантираётган масалалар муҳокама қилинди. Тадбир давомида иштирокчилар ўзларининг қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар, қўшимча ўрганиш талаб қиладиган мурожаатлар бўйича Пенсия жамғармасининг маъсул ходимларига топшириқлар берилди.


Мана шундай очиқ мулоқотлар белгиланган режа асосида вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025