Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхонада сув ўрнида спирт ва алкоголь маҳсулотларини олиб ўтмоқчи бўлган аёллар ушланди
Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара-божхона пости ходимлари қўшни давлатдан пиёда равишда кириб келган опа-сингил Хожитоеваларнинг ноқонуний хатти-ҳаракатларига чек қўйишди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ушбу аёллар божхона ходимлари билан бўлиб ўтган оғзаки савол-жавоб давомида ўзлари билан салқин ичимликлар олиб ўтишаётганини маълум қилишади. Аслида, бу кўрсатмалар ёлғон бўлиб чиқди.
Чунки уларга тегишли юклар холислар иштирокида божхона кўригидан ўтказилганда, юклар орасида 31 млн сўмдан ортиқ қийматдаги 2008 дона пиво ичимлиги борлиги аниқланди. 7 турдаги мазкур ичимликларнинг умумий оғирлиги 1040 литрни ташкил қилди.
Айни шу пост орқали пиёда равишда кириб келган яна бир фуқаро Ф.Абдуллаходжаева эса оғзаки сўровда ўзи билан гўёки қадоқланган ичимлик сувини олиб ўтаётганини маълум қилади. Аммо 20 дона елим идишлардаги 100 литр “сув” аслида этиль спирти бўлиб чиқди.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
20:37 / 26.05.2025
Тошкент вилоятида ичимлик ва оқова сув хизматлари нархи оширилади
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
18:52 / 21.05.2025